Ўзбекистон | 22:21 / 23.11.2019
131888
1 дақиқада ўқилади

Азизбек Икрамов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича собиқ ўринбосари генерал-майор Азизбек Исроилович Икромов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Икрамов Азизбек Исроилович

У бу лавозимда бироз аввалроқ ишдан олинган Муҳиддин Жўраев ўрнини эгаллади.

Азизбек Икромов 2017 йилда Мудофаа вазирлиги тизимидаги фаолиятини бошлаганди. Бунга қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган.

Бундан аввалроқ, Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди. 23 ноябрь куни Бош прокуратура генерал майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва унга нисбатан Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид