Жаҳон | 19:32 / 23.11.2019
12247
1 дақиқада ўқилади

Хитой ташқи ишлар вазири АҚШни дунёдаги беқарорликнинг бош манбаи деб атади

Қўшма Штатлар дунёдаги беқарорликнинг бош манбаига айланди ва кейинги вақтда халқаро меъёрларга зид бир томонлама қарорларни тез-тез қабул қилмоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок билан учрашуви вақтида айтди.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И

"АҚш кўп сонли бир томонлама ва протекцион чоралар қабул қилмоқда, кўп томонлама механизмларни ишдан чиқармоқда. У дунёдаги энг йирик беқарорлаштирувчи омилга айланди", - деди у. 

Ван Ининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар жаҳондаги энг йирик давлатдир ва шу боис унинг зиммасига сайёрамиздаги тинчлик ва тартиб сақланиши учун катта масъулият тушади. 

У АҚШ кейинги пайтда Хитой компанияларига нисбатан босимни кучайтирганини ва "ошкора гегемония усуллари"га ўтаётганини эслатиб ўтди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид