Жаҳон | 11:53 / 24.11.2019
2864
1 дақиқада ўқилади

Руминияда президент сайловларининг 2-босқичи бўлиб ўтади

Фото: AFP 2019 / Daniel MIHAILESCU

24 ноябрда Руминияда президент сайловларининг 2-босқичи бўлиб ўтади. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб соат 7дан 21гача сайлов участкалари очиқ бўлади.

Мамлакат фуқаролари сайловларнинг 10 ноябрда ўтган 1-босқичида ғалаба қозонган 2 номзоддан бирига овоз беришлари керак бўлади. Улар: амалдаги президент Клаус Вернер Йоханнис ва собиқ бош вазир Виорика Дэнчилэ.

1-босқичда Йоханнисни 37,82 фоиз овоз берувчилар қўллаб-қувватлашган, Дэнчилэга эса 22,26 фоиз овоз берилган.

Асли немис бўлган Клаус Вернер Йоханнис 2014 йилда Руминия президенти лавозимига сайланганди. Бунгача у 2000 йилдан бошлаб Сибиу шаҳри мэри лавозимини эгаллаб келган. Бу унинг иккинчи муддатга сайланишидир.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид