Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 5 килограммлик олтин танга зарб қилинди
Британия қироллик зарбхонаси мамлакат тарихидаги энг йирик коллекцион олтин тангани зарб этди. Танганинг диаметри 17,5 см, оғирлиги 5 килограмм ва қиймати 5 минг фунт стерлингни (6437 доллар) ташкил қилади. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар берди.
Танга Буюк ўймакорлар сериясига кириб, олд томонида ёзувчи Эдмунд Спенсернинг “Парилар қироличаси” поэмасининг қаҳрамони Уна ва унга ҳамроҳлик қилувчи шер тасвирланган. Уна қиролича Викторияни (1819-1901), шер эса Британия халқини ифодалайди. Танганинг орқа томонида эса қиролича Викториянинг ён томондан кўриниши тасвирланган.
Зарбхона бош ўймакори Гордон Саммерснинг айтишича, гигант-тангани яратишда ўймакорликнинг анъанавий усуллари билан бирга замонавий технологиялар қўлланган. Танга сотилган, бироқ у неча пулга кетгани маълум қилинмаган.
Ушбу серияга камроқ оғирликдаги – 2 кглик тангалар ҳам кирган. Маълум қилинишича, шундай тангадан 4 дона чиқарилмоқчи. Уларнинг ҳар бири нархи 154,5 минг долларгача етади. Коллекцияга, шунингдек, шундай дизайндаги кичик кумуш тангалар ҳам кирган.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026