Ўзбекистон | 13:01 / 25.11.2019
64013
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: KUN.UZ

Дам олиш кунларида ёғиб ўтган ёғингарчиликлар, “биринчи қор”дан кейин, бугун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғинларсиз ва камбулутлидир. 

“Ўзгидромет”нинг ёзишича, бундай ҳолат нам ҳаво оқимларининг Урал томондан республикага кирган жуда совуқ антициклон  билан ўрин алмашиши билан боғлиқ. Кундузги ҳарорат 0 даражадан ошмайди.

Қайд этилишича, эртага антициклон таъсири кучаяди. Натижада тунги ҳарорат 6-8 даража совуққача, айрим жойларда эса 10-12 даража совуққача тушади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони 3 даражагача илитади. 

Кейинги кунларда антициклон Қозоғистоннинг шимоли-шарқий қисми томон ҳаракатланиб, таъсирини камайтиради. 

Ҳафтанинг жума кунига келиб тунги совуқ 0-5 даража совуққача кўтарилади, кундузи ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид