Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда компартия, ҳукумат ва ИИВнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Чехияда Чехословакия компартиясининг сўнгги раҳбари 97 ёшли Милош Якеш, собиқ бош вазир 95 ёшли Лубомир Штроугал ва собиқ ички ишлар вазири 89 ёшли Вратислав Вайнарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прага-1 райони прокуратураси бошлиғи Ян Лелек маълум қилди.
Коммунизм жиноятларини ҳужжатлаштириш ва тергов қилиш бошқармаси уларни лавозимларини суиистеъмол қилиб жанговар қуролдан фойдаланиш орқали одамлар ўлимига сабабчи бўлганликда айбламоқда.
Якеш 1987-1989 йилларда Чехословакия компартияси марказий комитетини бошқарган. Штроугал 1970-1988 йилларда Чехословакия бош вазири бўлган. Вайнар 1983-1988 ички ишлар вазирлигига раҳбарлик қилган.
Лелекнинг сўзларига кўра, Чехословакия давлат чегараларида мамлакатни ноқонуний равишда тарк этишга уринган шахслар отиб ташланган. Мамлакат раҳбарлари бундан хабардор бўлгани ҳолда жанговар қурол қўлланишига қарши ҳеч қандай чора кўрмаган.
Маълумотларда қайд этилишича, 1976 йил мартдан 1989 йил охиригача тўққиз киши отиб ташланган ёки чегара итлари томонидан тилка-пора қилинган, камида етти киши яраланган.
Ҳар бир фуқаронинг ҳар қандай давлатни, шунингдек, ўзи яшаётган давлатни эркин тарк этиш ҳуқуқини кафолатлайдиган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт 1976 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026