Ўзбекистон самолётларининг кўнгилочар тизимида фильмлар эскилиги ва сони камлигига изоҳ берилди
Транспорт вазирлиги ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Улуғбек Бекташев «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, ҳозирги «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси тасарруфидаги самолётлар бортидаги медиатекага киритилган фильмлар анча эски ва камлиги бўйича шу пайтгача йўловчилардан кўплаб эътирозлар келиб тушганини қайд этди. Унинг айтишича, мазкур масала юзасидан «Uzbekistan Airways» акционерлик жамиятига топшириқ берилган.
«Бу масала техник томондан озгина вақт талаб қилади. Самолётларимизнинг медиатекасидаги фильмлар, умуман, йўловчилар фойдаланадиган кўнгилочар тизим – бу самолётнинг технологияси. Биз медиатекадаги фильмларни «Airbus» ва «Boeing» компаниялари мутахассислари билан биргаликда янгилашимиз мумкин. Хоҳласак ҳам медиатекадаги видеолар, мусиқаларни ўзгартира олмаймиз.
Мисол тариқасида, мен сизга Россияда яқиндагина бўлган воқеани айтиб бераман. Россияда йўловчиларни кузатиб туриш мақсадида самолёт салонига видеокамера ўрнатиш бўйича авиакомпанияларга қонун билан талаб қўймоқчи бўлишди. Бу масала Думада муҳокама қилинди. Руслар ҳам Россиянинг ўзида ишлаб чиқариладиган самолётлардан ташқари «Airbus» ва «Boeing» самолётларидан фойдаланишади. Шу сабабли авикомпаниялар бу масалани фақатгина ишлаб чиқарувчи билан келишган ҳолда қилиш мумкинлигини айтиб бу талабга қарши чиқишди. Натижада бу масала қайтадан кўриб чиқиладиган бўлди. Бизнинг ҳолатимиз ҳам худди шунақа. «Airbus» ва «Boeing» мутахассислари билан бирга тизимни ўзгартириб, медиатекани янгилашга мажбурмиз», дея Улуғбек Бектошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тадбирда Ўзбекистонда авиачипталар нега қўшни мамлакатлардагидан қимматлиги, Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкинлиги бўйича изоҳ берилган, Ўзбекистондаги мавжуд самолётлар парки билан лоукостер бизнес моделини амалга ошириб бўлмаслиги, шу боис гибрид авиаташувларни йўлга қўйилиши кутилаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 18.10.2024
Тирбандлик, трамвай лойиҳаси, ҳайдовчиларга жазо ва темирйўлларда сифат – транспорт вазири билан интервю
13:44 / 09.04.2024
Ҳайит кунида жамоат транспорти бутун республикада бепул бўлмайди – Транспорт вазирлиги
15:08 / 13.02.2024
Ўзбекистонда аёлларга автобус ва юк машиналарини ҳайдашга рухсат берилди
12:25 / 08.02.2024