Петербургда тўрт киши Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб кетди
Петербургнинг Фрунзе туманида тўрт киши Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилиб, уни ўрмонга олиб кетди. Ушбу шахслар тўппонча билан қўрқитиб, жабрланувчидан пулларини банк картасига ўтказишга мажбур қилишди.
«Невские новости»нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси хабарига кўра, 25 ноябрь куни полицияга Ўзбекистон фуқаросидан ариза келиб тушган. Унда 1985 йилда туғилган ватандоши ўғирлаб кетилгани ҳамда калтаклангани айтилган.
Ариза берувчининг сўзларига қараганда, тўрт нафар номаълум шахс жабрланувчини «ВАЗ-211150» машинасига ўтказиб, ўрмонга олиб боришган ҳамда у ерда калтаклашган. Сўнг, пичоқ ва тўппонча билан қўрқитиб, 36 минг рублни банк картасига ўтказишга мажбур қилишган.
Шундан кейин, жиноятчилар «Ломоносовская» метро бекати яқинида ўзбекистонликни машинадан тушиб юборган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ҳолат юзасидан текширув бошлади. Жиноят ишини қўзғатиш масаласи ҳал этилмоқда.
Мавзуга оид
07:47 / 23.08.2024
Петербургда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди
13:50 / 11.03.2024
Петербург яқинида дрон уриб туширилди ва кучли ёнғин чиқди
14:45 / 24.01.2024
Петербург портида божхона бир тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилди
08:34 / 03.06.2023