Жаҳон | 18:09 / 27.11.2019
10896
1 дақиқада ўқилади

«Толибон» делегацияси Эронга келди

Фото: EPA/Vostock-photo

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Теҳронда "Толибон" ҳаракати делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби Суҳайл Шаҳин маълум қилди.

"Ҳаракат раҳбари ўринбосари ва Қатардаги сиёсий офис бошлиғи мулла Бародар Охунд бошчилигидаги делегация Теҳронда Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан учрашув ўтказди. томонлар Афғонистондаги муаммоларнинг тинч йўл билан ҳал қилиниши ва тинчлик жараёнини муҳокама қилди", деб ёзди Шаҳин твиттерда.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, икки томонлама муносабатлар ва Эрондаги афғон қочоқлари муаммоси ҳам муҳокама мавзуси бўлган. 

"Эроннинг юқори мартабали амалдорлари афғон халқи билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватлашларини билдирди ва афғон қочоқлари масаласини ҳал қилишга ваъда берди", - дейилади хабарда.

Мавзуга оид