Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қўшимча вазифалар юкланди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг сув таъминоти ва сув чиқариш тизимини ривожлантириш стратегияси концепцияси ишлаб чиқилмоқда:
республиканинг Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашнинг ягона марказлаштирилган тизимини яратиш, шунингдек, ягона сув балансини шакллантириш;
республика сув таъминоти корхоналари негизида сув таъминоти ва сув чиқариш тизимлари объектларини эксплуатация қилишда ягона оператор функциясини бажаришни амалга оширадиган алоҳида корпоратив тузилмани ташкил этиш;
республиканинг сув ресурсларини бошқариш тизимини автоматлаштиришни ва ушбу соҳадаги барча бизнес жараёнларини рақамли форматга ўтказишни таъминлайдиган “Рақамли сув таъминоти корхонаси” тизимини жорий этиш;
соҳа корхоналарини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни амалга ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб этиш;
замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш.
Вазирлик Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида, шунингдек, ягона сув балансини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди ва унинг зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
сув балансининг ягона ахборот тизимини яратган ҳолда Ягона давлат сув фонди сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотларнинг маълумотларини тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этиш;
сувни ҳисобга олишнинг ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги мониторингини ўтказиш, зарур бўлганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;
Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича ваколатли органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
тоза ичимлик сувининг стратегик захираларини яратишни ташкил этиш, шу жумладан, катта ҳажмдаги захира манбаларини барпо этиш;
сувдан фойдаланиш соҳасида замонавий инновацион технологияларни, шу жумладан, сувнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни мувофиқлаштириш, уларнинг республика сув балансининг ягона ахборот тизимига интеграциялашувини таъминлаш.
Вазирликнинг марказий аппарати таркибига Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, республиканинг ягона сув балансини шакллантириш, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимига замонавий технологияларни жорий этишни ташкил қилиш ва мувофиқлаштиришга масъул бўлган вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилмоқда.
Мавзуга оид
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024