Жаҳон | 18:30 / 27.11.2019
10233
1 дақиқада ўқилади

Хитой Осиё-Тинч океани минтақасида АҚШ ракеталари жойлаштирилишига қарши чиқди

Фото: Navy Office of Information / AFP

Хитой Осиё-Тинч океани минтақасида АҚШнинг ўрта масофага мўлжалланган ерусти ракеталари жойлаштирилишига қаршилик билдиради, деди Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжаосюй.

"АҚШ Осиё-Тинч океани минтақасида ўрта масофага мўлжалланган ерусти ракеталарини жойлаштириш режаси ҳақида маълум қилди. Агарда бу амалга ошадиган бўлса, бу Хитой ва Россия учун жиддий таҳдид бўлади, биз воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқдамиз ва бу ҳаракатларга қаршимиз", - деди у.

У "Хитой Осиё-Тинч океани минтақасида АҚШ ракеталари жойлаштирилишига қарши" эканлигини таъкидлади.

"Агарда АҚШ ана шундай ҳаракатни амалга оширадиган бўлса, Хитой ўз миллий хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши"ни айтди.

Мавзуга оид