Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда нефть заводидаги портлаш сабабли 60 минг киши эвакуация қилинади
АҚШнинг Техас штатидаги TPC Group нефть-кимё заводида 28 ноябрга ўтар кечаси иккита портлаш юз берди. Иккинчи кучли портлашдан кейин атрофдаги аҳоли пунктларининг мажбурий эвакуацияси эълон қилинди. Бу ҳақда 12 News телеканали хабар берди.
Маҳаллий ўт ўчириш хизматининг твиттердаги саҳифасида Жефферсон округида жойлашган заводдаги иккинчи портлаш суратлари ва видеоси жойлаштирилган.
Биринчи портлашдан кейин заводдан бир неча километр узоқликдаги баъзи уйларнинг ойнаси синган. Компанияда таъкидланишича, портлашлар нефть-кимё қурилмаси иши билан боғланган.
Биринчи портлашдан кейиноқ воқеа жойидан бир километр радиусдаги одамлар имкони борича эвакуация қилинишга чақирилган. Бироқ иккинчи портлашдан кейин гап 6 кмлик радиусдаги аҳолининг мажбурий эвакуацияси ҳақида борган. Таъкидланишича, эвакуация умумий аҳолиси 60 минг кишигача етувчи 5 та шаҳарни қамраб олади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026