Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкент учрашуви якунланди. Шавкат Мирзиёев ҳамкасбларини шахсан кузатиб қўйди
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирлар якунига етди.
Делегациялар раҳбарлари аэропортга биргаликда келдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев минтақа давлатлари раҳбарларини шахсан кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Саммит ишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон биринчи президенти — элбоши Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.
Саммит якунида қўшма баёнот қабул қилинди ҳамда маслаҳат учрашувларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш регламенти маъқулланди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви келгуси йили Қирғизистонда ўтказилиши белгиланди.
Куннинг биринчи қисмида бўлиб ўтган музокаралардан кейин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Кўксарой қароргоҳидаги фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар ўтқазди. Шундан кейин сиёсатчилар Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этишди.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
16:03 / 12.07.2024