Жаҳон | 19:10 / 03.12.2019
8539
1 дақиқада ўқилади

Пентагон гипертовушли ракета учун қарийб миллиард доллар ажратди

Lockheed Martin корпорацияси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари учун янги ARRW ракетасини ишлаб чиқиш мақсадига 988,8 миллион доллар олди. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.

Пентагон

Ракетани ишлаб чиқиш Орландо шаҳрида бошланади ва 2022 йил 31 декабрда ниҳоясига етиши лозим.

Корпорация конструкция лойиҳасини ишлаб чиқиши, синовлар ўтказиши ва ракетани туркум ишлаб чиқаришга тайёрлаши керак бўлади.

Lockheed Martin 2018 йилдан буён бошқа компаниялар билан ҳамкорликда ARRW гипертовушли ракетасини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Ўшанда ушбу мақсад учун 480 миллион доллар ажратилганди.

Мавзуга оид