Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори билан учрашди
Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси А. Курманов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси кўмаги билан БМТнинг Венадаги бош қароргоҳида БМТ бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (ГЖББ) ижрочи директори Ю. Федотов билан учрашди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ўринбосари БМТнинг Ўзбекистон билан изчил ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётган шериклигини мамнуният билан қайд этди. ГЖББ гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши, трансмиллий жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши курашда Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта аҳамият бериши таъкидланди.
Ю. Федотов ўрнатилган самарали ҳамкорлик ва минтақавий миқёсдаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли сўнгги пайтларда Марказий Осиёда гиёҳвандлик моддалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар сони камайганлигини таъкидлади.
ГЖББ раҳбари коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш борасида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади. У ГЖББнинг жорий йил май ойида Ўзбекистон президенти фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши давлат дастурини амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Ю. Федотов Ўзбекистоннинг 16-20 декабрь кунлари Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияда иштирок этувчи мамлакатларнинг БМТнинг 8-конференциясида иштирок этиш учун делегация юбориши тўғрисидаги қарорини мамнуният билан қарши олди.
Бундан ташқари, Ю. Федотов Ўзбекистонни 2020 йил 20-27 апрель кунлари Киото шаҳрида бўлиб ўтадиган ва таълим ва маърифат орқали адлия тизими ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга бағишланган БМТнинг 14-Конгрессида иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув якунида томонлар замонавий глобал таҳдидларга қарши курашишда узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
17:00 / 05.11.2024