Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти бош архитектори 7 миллиард сўмни талон-торож қилишда айбланмоқда
Самарқанд вилоят бош архитектори Бобир Элмурадов давлат мулкини талон-торож қилишда гумонланиб қўлга олинган.
Kun.uz манбаси хабар беришича, у гаров эвазига озод қилинган ва ҳозирда 7 миллиард сўмлик бюджет маблағини ўзлаштиришда айбланиб суд қилинмоқда.
Бобир Элмурадов 2019 йилнинг мартида Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - вилоятнинг бош архитектори этиб тайинланганди.
У бу лавозимга тайинланишидан аввал Самарқанд шаҳри ҳокими ўринбосари вазифасида ишлаган вақтида шаҳарнинг «Саид» маҳалласидаги 26 нафар фуқарога уйлари «снос»га тушган деб давлат бюджетидан 7 миллиард сўм миқдоридаги пулни асоссиз равишда беришда айбланган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжат ва муҳрларни қалбакилаштириш) билан вилоят прокуратураси айблов хулосаси эълон қилинган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026