Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон президенти мамлакат парламентини тарқатиб юборди
Фото: AFP
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Миллий мажлис (парламент)ни тарқатиб юборди ва 9 февраль кунига қонунчилик органига навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини белгилади. Бу ҳақдаги фармон мамлакат президенти сайтида эълон қилинди.
Миллий мажлисни тарқатиб юбориш ташаббуси билан "Ени Азербайжан" ("Янги Озарбойжон") партияси депутатлари чиқишганди. Улар буни давлат раҳбарининг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва парламент таркибини ёшартириш зарурати билан изоҳлашди.
Ушбу ташаббусни мустақил ва мухолифатчи депутатлар ҳам қўллаб-қувватлади.
Парламент душанба куни парламентни тарқатиб юбориш ва қонунчилик органига навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш тўғрисида президентга мурожаат қабул қилди.
Ушбу қарорни ёқлаб 99 депутат овоз берди, бир киши қарши чиқди, бир киши бетараф қолди ва яна бир киши овоз бермади.
Озарбойжон Миллий мажлиси (бир палатали парламент) умумий ва тўғридан-тўғри сайловлар орқали беш йил муддатга сайланадиган 125 нафар депутатдан иборат. Парламент сайловлари ҳар беш йилда ўтказилади. Навбатдаги парламент сайловлари 2020 йил ноябрда бўлиб ўтиши керак эди.
Мавзуга оид
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:05 / 14.03.2026
Жаҳондаги тизимнинг катта давлатларга сўзи ўтмайди - Элдор Арипов
13:36 / 13.03.2026