Жамият | 13:09 / 05.12.2019
9732
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда уйидан қочиб кетаётган мактаб ўқувчилари ота-оналарига топширилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Тошкентда уйидан қочиб кетаётган мактаб ўқувчилари ота-оналарига топширилди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманидаги «Катта ҳовуз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси йўловчи поездларини кузатиш бўйича 2-гуруҳ батальони ходимлари – Мурод Раҳимов ва Дилмурод Мирзааҳмедовнинг тезкор ва юқори профессионал хизмати учун миннатдорлик билдириб, соҳавий хизмат раҳбарияти мурожаат қилган. 

Шу йилнинг 31 октябрь куни Тошкент – Хожикент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездида икки нафар вояга етмаган шахснинг катталар назоратисиз Хожикентга кетаётганлиги бу ерда хизмат олиб бораётган ходимларнинг эътиборини тортган. Ходимларнинг ҳушёрлиги, эътибори ва тезкор ҳаракати туфайли уйидан қочиб кетган мактаб ўқувчилари О.Қ. ва М.А. яшаш жойига олиб борилиб, ота-оналарига топширилди. 

Намунали хизматлари учун Мурод Раҳимов ва Дилмурод Мирзааҳмедов ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан рағбатлантириладиган бўлди, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид