Жамият | 11:42 / 06.12.2019
8969
1 дақиқада ўқилади
Петербургда ўзбекистонлик 2 ёшли бола заҳарланди. У ўта оғир аҳволда қолмоқда
Жорий йилнинг 2 декабрь куни ўзбекистонлик икки ёшли бола эрталаб соат 6ларда Петербургдаги шифохоналардан бирига олиб борилди. Россия ОАВ маълумотига кўра, она болани эътиборсиз қолдирган ва у пол ювишга мўлжалланган воситадан заҳарланган.
Шифокорлар болада ўткир эпиглотит (кичик тил соҳасининг яллиғланиши) ҳамда қизилўнгачнинг кимёвий куйиши юз берганини аниқлашди. У ўта оғир аҳволда экани айтилади.
Текширув пайтида маълум бўлишича, икки ёшли боланинг оиласи Россияга Ўзбекистондан 6 ноябрь куни келган. Петербургда рўйхатдан ўтишмаган. Боланинг онасига нисбатан ота-она мажбуриятларини бажармаганлик тўғрисида маъмурий баённома тузилди. Аёл жаримага тортилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:47 / 23.08.2024
Петербургда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди
13:50 / 11.03.2024
Петербург яқинида дрон уриб туширилди ва кучли ёнғин чиқди
14:45 / 24.01.2024
Петербург портида божхона бир тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилди
08:34 / 03.06.2023