Жаҳон | 22:55 / 08.12.2019
8816
1 дақиқада ўқилади

Жонсон сайловларда ғалаба қозонса уч турдаги меҳнат визасини киритишга ваъда берди

Британия бош вазири Борис Жонсон 12 декабрда муддатдан аввал парламент сайловларида ғалаба қозонса, янги турдаги учта визани жорий қилишга ваъда беди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, “Ноёб истеъдод” туридаги виза фан, маданият ва тадбиркорлик соҳаларида хизмат кўрсатган кишиларга берилади.

Иккинчи турдаги виза эса Британияда ишга жойлашиш таклифига эга кишиларга тақдим қилинади. 

Учинчи турдаги виза эса касбий малакаси паст бўлган мигрантларга берилади.

Жонсоннинг таъкидлашича, биринчи икки турдаги визага эга кишилар учинчи турдаги визага эга кишилардан кўра яшаш учун рухсат ёки фуқаролик олишга кўпроқ имкониятга эга бўладилар.

Британия бош вазирининг фикрича, визаларни беришнинг бундай тизими мамлакат Европа Иттифоқидан чиққандан кейин унинг чегараларини назорат қилишга имкон беради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид