Фан-техника | 19:13 / 09.12.2019
7523
2 дақиқада ўқилади

Samsung раҳбариятининг уч аъзоси озодликдан маҳрум қилинди

Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев

Жанубий Кореяда Samsung Electronics Co компанияси раҳбариятининг уч нафар аъзосига товламачилик иши доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди.

Агентликнинг хабарига кўра, Сеул райони марказий суди ҳукмига биноан, Samsung Electronics компаниясининг молиявий воситалар бўйича вице-президенти икки йилга, Samsung Electronics мақсадли гуруҳининг икки раиси эса бир ярим йилданга озодликдан маҳрум қилинган.

Улар ўтган йилнинг майида, товламачилик айблови бўйича иш қўзғатилганидан буён ходимларга ички ҳужжатларни йўқ қилишга буйруқ беришда айбланмоқда.

Агентликнинг қайд этишича, ҳукм фақатгина ҳужжатларни йўқ қилиш иши бўйича чиқарилган. Товламачилик иши бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Прокуратуранинг гумон қилишича, дори воситалари ишлаб чиқарувчи Samsung BioLogics 2015 йилда АҚШнинг Biogen Inc компанияси билан ташкил этилган Samsung Bioepis қўшма корхонасидаги улуши қийматини ҳисоблаш стандартларини ўзгартириш орқали ўз нархини 4,5 триллион вон (3,78 миллиард доллар)га оширган. Бухгалтерия ҳисоби услубини ўзгартиргандан сўнг Samsung BioLogics катта фойдага кирган.

Мавзуга оид