Жаҳон | 18:16 / 09.12.2019
5212
1 дақиқада ўқилади

Туркия Францияга ИШИДнинг 11 жангарисини депортация қилди

Фото: AP Photo / Emrah Gurel

Анқара ИШИД террорчи ташкилотига аъзоликда айбланган 11 нафар францияликни ўз ватанларига депортация қилди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар берди.

Туркия ТИВнинг маълумот беришича, Анқара 11 ноябрдан буён 59 хорижлик жангарини депортация қилган, улардан 26 нафари АҚШ ва Европа мамлакатларига қайтарилган. 

Айни пайтда Туркияда 1,2 мингга яқин ИШИД аъзоси ҳибсда сақланмоқда.

Туркия аввалроқ террорчиларга қўшилиш учун Европадан Яқин Шарққа келган жангариларни ўз ватанларига қайтариб юборишини маълум қилганди.

Хорижлик экстремистларни депортация қилиш жараёни 11 ноябрдан бошланди.

Мавзуга оид