Эрдўған Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилинмаётганининг «асл сабаби»ни маълум қилди
Европа Иттифоқи ўз таркибига Туркияни қабул қилмаётганининг асл сабаби Туркия аҳолисининг кўп сонлилиги эмас, балки дини ҳисобланади. Бундай фикрни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билдирди.
«Бизга бунинг сабабини Туркия аҳолиси жуда катталиги билан тушунтиришмоқда. Бироқ Анқаранинг Европа Иттифоқига киришга аризаси қўллаб-қувватланмаслигининг асл сабаби бошқа. Бунинг асл сабаби биз мусулмон эканлигимиздадир», деб айтган Эрдўған.
Анқара Туркия ва Европа иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ассоциация ҳақидаги келишувни 1963 йилда имзолаган ва шу тариқа уюшган аъзо мақомини олган. Туркия 1987 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлишга расман ариза берган, бироқ 12 йилдан кейингина унинг таркибига киришга номзод бўлган.
Анқаранинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокаралар расман 2005 йилда бошланган деб ҳисобланади. Бироқ Туркиянинг иттифоққа киришига унинг Европада ҳудудга эга эмаслиги, европача демократик қадриятларни тўлақонли қўллаб-қувватламаслиги ҳамда Греция билан зиддиятда эканлиги тўсқинлик қилиб келади.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024