Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказидаги автотураргоҳ ўрнига меҳмонхона қуриш бошланди. Автобуслар сўнгги бекатининг бир қисми ёпиляпти
Тошкент шаҳрининг Амир Темур, Шаҳрисабз, Мустақиллик, Истиқлол кўчалари оралиғидаги автотураргоҳ ўрнига замонавий меҳмонхона қуриш ишлари бошланганлиги муносабати билан Истиқлол кўчасидаги автобуслар сўнгги бекатининг бир қисми ёпилади.

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, шу боис бу ердан ҳаракатланувчи 96-йўналиш автобуслари Тараққиёт, Амир Темур, Истиқлол кўчалари орқали сўнгги бекатгача келади. Қайтишда сўнгги бекатдан Истиқлол, Мустақиллик, Амир Темур кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттиради.
53-йўналиш автобуслари эса тўғри йўналишдаги ҳаракатини А.Навоий кўчасидан, Шаҳрисабз, Мустақиллик, Истиқлол кўчалари орқали сўнгги бекатигача келади. Қайтишда эса Истиқлол, Амир Темур, А.Навоий кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттиради.
Бундан олдин, пойтахт ҳокимлиги шаҳар марказида амалга ошириладиган лойиҳа тафсилотларини очиқлаганди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026