Ўзбекистон | 12:00 / 11.12.2019
3378
5 дақиқада ўқилади

«Moody’s» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси рейтингини «Ba3» даражасигача оширганлигини эълон қилди

Сўнгги 3 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси ва бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида, жумладан иқтисодиёт соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда ва бу ўз навбатида суғурта бозорининг жадал ривожланиши учун қулай шароитлар яратмоқда.

Суғурта соҳасини ривожлантиришда фаол иштирок этиб, экспортни қўллаб-қувватлаш, уни ривожлантириш, экспорт фаолиятини молиялаштириш механизмини кенгайтириш ва суғурта ҳимоясини тақдим этишга қаратилган Ўзбекитон Республикаси Президенти Қарорлари билан белгиланган Компания зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнида, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичларининг ижобий динамикасини ва барқарор ўсишини намойиш этмоқда.

Жорий йилнинг 5 декабрида «Moody’s Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги (АҚШ) «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси молиявий барқарорлигини «Барқарор» прогнози билан «B1» дан «Ba3» даражасигача оширганлигини расман эълон қилди.

Натижада, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси Ўзбекистон банк-молия соҳасида «Moody’s Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ba3» молиявий барқарорлик рейтинги тақдим этилган биринчи компания бўлди.

«Moody’s Investors Service» нинг Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида жойлашган штаб-квартираси томонидан 2019 йилнинг 5 декабрида чоп этилган расмий пресс-релизида маълум қилинишича: «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтинги Барқарор прогнози билан «Ba3» даражасигача кўтарилган. Рейтинг «Ўзбекинвест» компаниясининг Ўзбекистон миллий суғурта бозоридаги кучли позицияси ҳамда унинг суғурта мажбуриятларига нисбатан юқори капиталлашувига эгалиги билан мустаҳкамланган. Рейтингнинг «Ва3» даражасигача кўтарилиши компанияни бошқаришнинг кучайганлигини билдиради».

«Moody’s» халқаро рейтингининг «Ba3» даражасигача оширилиши «Ўзбекинвест» компаниясининг юқори даражадаги молиявий барқарорлигини ва молиявий қалтисликлар паст даражада эканлиги тўғрисида далолат беради.

Шунингдек, бу кўрсаткич «Ўзбекинвест» компаниясига халқаро суғурта бозорларига кенг миқёсида кириши ва шунинг эвазига ўзбекистон экспортерларига, ҳамда Ўзбекистонга инвестиция киритаётган хорижий компанияларга суғурта ҳимояси билан қўллаб-қўвватлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Жорий йилнинг 11 ойлик фаолият якунларига кўра «Ўзбекинвест» компанияси миллий суғурта бозорида етакчилик позициясини мустаҳкамлади. Шу давр мобайнида 272 млрд сўм суғурта мукофоти йиғилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 176% ни ташкил этди, шундан 230 млрд сўм (ўсиш 175%) корпоратив мижозлар, 42 млрд сўм эса (ўсиш 2,1 марта) жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келган. Шу билан бирга компаниянинг мижозлар базаси 151% га ўсди ва 509,2 минг юридик ва жисмоний шахсларни ташкил этди.

Миллий товар ва хизматлар экспортерларига 866,0 млн АҚШ доллари ҳажмида суғурта ҳимояси тақдим этилган бўлиб, 2018 йил давомида эса бу кўрсаткич 9 млн АҚШ долларини ташкил этган эди.

Компаниянинг инвестиция портфели 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 115% га ўсган ва 891 млрд сўмни ташкил этган бўлиб, бундан 324 млрд сўм тижорат банкларига депозит маблағлари кўринишида жойлаштирилган, 549 млрд сўми эса йирик тижорат тузилмаларига сармоя шаклида киритилган.

2019 йилнинг 11 ойи мобайнида 10684 дона суғурта даъволари кўриб чиқилган бўлиб, 20,2 млрд сўм ҳажмида суғурта тўловлари амалга оширилган, шу жумладан, миллий экспортерларга 66,9 минг АҚШ доллари тўланган.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси ўз фаолиятини, жорий йилнинг 10 июлида Президент Ш.М.Мирзиёевнинг суғурта бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишида белгилаган вазифаларни фаол равишда оширишда давом этади.

Хусусан, компания томонидан экспорт суғуртаси бўйича хизматларни ривожлантириш ва ошириш, аҳоли ва бизнес субъектларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, онлайн-суғуртани жадал равишда кенгайтириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, суғурталанувчиларнинг шахсий ва мулкий манфаатларини ишончли ҳимоялашга қаратилган мақсад ва вазифалар аниқлаб олинган.

«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид