Туркия НАТОнинг Болтиқбўйи бўйича режасини қўллаб-қувватлаш учун ўз шартини айтди
НАТО Туркияни террорчилик таҳдидидан ҳимоя қилиш режасини қабул қилмагунича Анқара альянснинг Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилиш бўйича режасини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу маълум қилди.
Аввалроқ альянс бош котиби Йенс Столтенберг НАТО давлатлари альянснинг Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилиш бўйича режасини маъқуллаганини маълум қилганди. Анқара альянс Туркиянинг суриялик курд жангариларига қарши курашида уни қўллаб-қувватламагани учун НАТОнинг ушбу режасини маъқуллашни рад этганди.
"Биз Болтиқ бўйича қарорни рад этишга мажбур бўлдик. Бизнинг режамиз ҳам, Болтиқ режаси ҳам маъқулланиши кутилмоқда. Бизнинг режамиз маъқулланмас экан, бошқа режа ҳам маъқулланмайди. Иккала режа ҳам бир вақтда маъқулланиши лозим. НАТОнинг Болтиқни ҳимоя қилиш мажбурияти бўлгани каби Туркияни ҳам ҳимоя қилиш мажбурияти бор", - деди Човушўғлу Ahaber телеканали эфирида.
У Туркиянинг хавфсизлиги Болтиқбўйи мамлакатлариникидан кам аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024