Ўзбекистон | 07:47 / 13.12.2019
14452
3 дақиқада ўқилади

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш учун шахсан масъуллар белгиланди

Фото: kubnews.ru

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»га қарори имзоланди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба тариқасида:

·        тегишли ҳудудда мева-сабзавот ва узум турларини жойлаштиришда етиштириладиган маҳсулот ҳажми боғлар ва токзорлар тупроқларининг бир бонитет балига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлиги асосида аниқланади;

·        маҳсулот етиштирувчилар томонидан норматив ҳосилдорлик талабларига риоя этилиши улар иштирокида тузилган шартномалар, давлат статистика ҳисоботлари ҳамда ваколатли органларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар ёрдамида ҳудудий қишлоқ хўжалиги органлари томонидан мониторинг қилинади;

·        ўтказилган мониторинг натижалари ҳар йили камида бир марта халқ депутатлари туман Кенгашларида муҳокама қилинади.

Шунингдек, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган 55 та туманни алоҳида маҳсулот турига ихтисослаштириш, уларда фаолият юритадиган мева-сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерлари фаолиятининг самарали ташкил этилиши ҳамда 2020 йилда 26 минг гектар кам ҳосилли ва яроқсиз боғлар ўрнида интенсив усулда 7 минг гектарида гилос, 8 минг гектарида ёнғоқ ва шафтоли, 8,5 минг гектарида ўрик ва анор ҳамда 2,5 минг гектарида олхўри боғлари ташкил этилиши учун;

Кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари фаолиятининг самарали йўлга қўйилиши, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштиришда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш учун;

Мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизимини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг маблағларини мақсадли жалб қилиш, экспорт қилувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини самарали ташкил этиш учун;

Ёнғоқ мевали боғлар ташкил этиш, уларда писта, бодом, ёнғоқ сингари маҳсулотлар етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмини кенгайтириш учун;

Яроқсиз боғ, иссиқхона ва токзорлар жойлашган ерларда янгидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш, кейинчалик бир ҳудудда ижарага олинган экин майдонлари негизида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва мева-сабзавот кластерларини ташкил этиш учун;

Қарорда назарда тутилган молиявий ёрдам турларини ўз вақтида ва манзилли тақдим этишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини зарур молиявий ресурслар билан таъминлаш учун;

Тўқсонбости усулида етиштириладиган ва эртанги экинларнинг ўз вақтида экилиши, уларда белгиланган турдаги ва ҳажмдаги маҳсулотларнинг тўлиқ етиштирилиши учун шахсан жавобгар бўлувчи масъуллар белгиланди.

Мавзуга оид