Сенат танлови ғолиблари тақдирланди: Kun.uz энг яхши интернет нашри деб топилди
Олий Мажлис Сенати томонидан медиа вакиллари ўртасида «Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?» танлови ўтказилди.
Танловга кўра, оммавий ахборот воситаларининг турли шакллари (матбуот, телевидение, радио, интернет) ҳамда блогерлар томонидан Сенат фаолиятига бағишланган репортаж, фоторепортаж, очерк, теле/радиоочерк, таҳлилий мақола/кўрсатув/эшиттириш каби турли жанрлардаги материаллар тақдим этилди ҳамда тегишли тартибда баҳолаб чиқилди.
Танловда 50 нафарга яқин журналист ва блогерлар олтита номинация бўйича ўзларининг 500дан зиёд материаллари билан иштирок этишди ва ҳар бир номинация бўйича ғолиблар аниқланди.
Интернет нашрлари:
1-ўрин. Kun.uz интернет нашри
2-ўрин. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бўлим мудири Норгул Абдураимова
3-ўрин. Qalampir интернет нашри
Телевидение:
1-ўрин. «УзРепорт» телеканали
2-ўрин. ЎзЭОАВМА ахборот маркази «Замон» дастури муҳаррири Рухсора Ғофурова
3-ўрин. Наманган вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи бош муҳаррир ўринбосари Соҳиба Алиқулова
Радио:
1-ўрин. «Ўзбекистон 24» радиоканали катта муҳаррири Сайёра Аллабердиева
2-ўрин. Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси катта муҳаррири Гоззал Яхудаева
3-ўрин. ЎзЭОАВМА радио-ахборот маркази бош муҳаррири Зафар Турсунов
Матбуот:
1-ўрин. «Халқ сўзи» газетаси мухбири Мунисхон Каримова
2-ўрин. «Даракчи» газетаси мухбири Муниса Алиева
3-ўрин. «Биржа» газетаси мухбири Замира Тожиева
Фотожурналистика:
1-ўрин. Daryo.uz интернет нашри фотомухбири Мадина Нурманова
2-ўрин. Kun.uz интернет нашри фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев
3-ўрин. «Халқ сўзи онлайн» интернет нашри фотомухбири Ҳасан Пайдоев
Блогерлар:
1-ўрин: Safari телеграм канали муаллифи Нозимжон Сафаров
2-ўрин: davletov.uz телеграм канaли муаллифи Қобил Xидиров
3-ўрин. Bloger Shahnoza телеграм канали муаллифи Шаҳноза Соатова
Шунингдек, хорижий нашрлардан «Россия сегодня» халқаро ахборот агентлиги (Россия Федерацияси) мухбири Дмитрий Поваров ва Fars News ахборот агентлиги (Эрон Ислом Республикаси) мухбири Шерали Авезмaтов ҳам тақдирланишди.
Ғолиблар Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева томонидан тақдирланишди. Танзила Норбоева Парламентнинг юқори палатаси ва ОАВ ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланаётгани, муаммоларнинг ҳал қилиниши жараёнида журналистларнинг иштироки ортаётганини эътироф этди.
«Олий Мажлис Сенати халқ учун, оммавий ахборот воситалари учун очиқлик ва шаффофликни таъминлашга интилмоқда. Нафақат Сенатнинг ялпи мажлислари, балки қўмитанинг ички йиғилишларида, сенаторларнинг якка фаолиятини ёритишда ҳам журналистларнинг иштирок этаётгани бунинг исботидир. Қонун муҳокамаларининг очиқлигини таъминлаш учун Сенат ялпи мажлисларини онлайн трансляция қилиш амалиёти ҳам йўлга қўйилди.
Шунингдек, журналист ва блогерлар томонидан кўтариб чиқилаётган муаммоларнинг ечим топиши, уларнинг давлат раҳбари ҳамда Парламент даражасида кўриб чиқилаётганига гувоҳ бўляпмиз. «Снос», овқатдан заҳарланиш, дарахтларнинг кесилиши каби муаммолар бунга мисол бўла олади. ОАВ кўтараётган ҳар бир мавзу қонунчилик тизими ва унинг ишлаш механизмини такомиллаштириш учун туртки бўлмоқда», дейди Сенат Раиси.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
15:55 / 24.10.2024