Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири: «Ўзбекистон инвестицион эркинлик бўйича 100 баллдан 10 балл олган»
Ўзбекистон қонун устуворлиги бўйича халқаро рейтингда 126 давлат орасида 94-ўринни эгаллайди. Давлат бошқаруви сифати индексида қонун устуворлиги принципи бўйича 212 давлат киритилган рўйхатда эса 182-ўринни эгаллаб турибди.
Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг 25-ялпи мажлисида берган ахборотида маълум қилди.
«Ўзбекистон инвестицион эркинлик бўйича 100 баллдан 10 балл олган. Мулк ҳуқуқи кафолати бўйича рейтингда 100 баллдан 34,3 балл олиб, 180 мамлакат орасида 103-ўринни эгаллаб турибмиз», ─ дейди Адлия вазири.
Русланбек Давлетов Ўзбекистондаги норма ижодкорлиги тизими ва ундаги камчиликлар хусусида гапирар экан, 2019 йилда қонунчилик қаршисига чиққан чақириқларни санаб ўтди.
«2019 йил қонунчилик нуқтаи назаридан жуда мураккаб бўлди. Тизим учун бир қанча чақириқлар юзага чиқиб, аҳволни кўрсатди.
1. «Снос» масаласида катта муаммолар бўлди. Йил бошида биз икки ой акция ўтказиб, вазиятни ўрганган эдик. 30 млрд сўмлик компенсация бўйича мурожаат қилганмиз. 52 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган. Кейин билсак, бу айсбергнинг учи экан. Президент аралашувидан кейингина бу муаммолар тугади. Энди тартиб ўзгарди, саҳифани янгилаш керак.
2. Хусусийлаштирилган мулкларни давлат мулкига қайтариш авж олди. Йигирма йил олдин хусусийлаштирилган, 90-йиллардан бери бир неча маротаба ўзгарган мулкни давлатга қайтаришга уриниш кўпайиб кетди. Бу давлат имижига салбий таъсир қилади», ─ дейди Русланбек Давлетов.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026