Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бирданига 2000та ҳужжат ўз кучини йўқотади». Адлия вазири қонунчилик базасидаги «тозалашлар» ҳақида гапирди
«Адлия вазирлиги томонидан 2000та ҳужжат тайёрлаб қўйилди. Улар кескин равишда ўз кучини йўқотади. Уларга гильотина жорий қиламиз», деди адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг 25-ялпи мажлисида ахборот тақдим этиш чоғида.
Вазирга кўра, идоравий ҳужжатлар сони жуда ҳам кўпайиб кетган бўлиб, улар иқтисодиётни, ижтимоий муносабатларни “бўғиб қўйяпти”. Ҳужжатлар сонини қисқартириш орқали “ҳаво олиб кириш” керак.
“Гильотина механизми кўплаб давлатларда қўлланиладиган тенденция. У қонун ҳужжатлари жуда кўпайиб кетганда жорий этилади. Яъни ҳужжатлар бирданига ўз кучини йўқотади. Биз бунинг учун 2000та ҳужжатни тайёрлаб қўйганмиз”, ─ деди адлия вазири.
Вазир ахборотига кўра, 1991-2015 йилларда 60 мингта ҳуқуқий-норматив ҳужжат қабул қилинган. Охирги уч йилда эса бу кўрсаткич 15 мингтани ташкил этади.
Вазир қонунчилик базаси бундай катта бўлганида ўртага чиқадиган учта масалани санаб ўтди.
“Қонунчилик базаси кенгайган, лекин бунда бошқа масалалар ҳам ўртага чиқади. Биринчидан, сифат. Улар қай даражада кучга эга? Иккинчидан, барқарорлик. Қонунлар тез-тез ўзгариб туриши яхши эмас. Биз инвестиция жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз, халқни ҳам шунга ундаяпмиз. Тез ўзгарадиган қонунларга ишонч бўлмайди. Учинчидан, ижро масаласи. Қонун қабул қилиняпти, лекин унинг ижроси қай аҳволда?” ─ деди у.
Маълум қилинишича, қонунчилик базасининг 97 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Булар идоравий ҳужжатлардир.
“Бир йилнинг ўзида ноқонуний қабул қилинган идоравий ҳужжатларни ҳам аниқладик. Умуммажбурий бўлган, халқ манфаатларига дахлдор ҳужжатларни ўзининг ички буйруғи билан қабул қилиб қўйган, давлат рўйхатидан ўтказмаган. Шу йилнинг ўзида умумий базанинг 10 фоизи ─ 300та идоравий ҳужжатни бекор қилишни мақсад қилган эдик, 11 фоизи ─ 400таси бекор қилинди”, ─ дея қўшимча қилди Русланбек Давлетов.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026