Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда илк бор Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашуви бўлиб ўтди
Бугун 14 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.
Бу каби учрашувлар БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия Минтақавий маркази (МОПДММ) ташаббуси билан 2008 йилдан буён ҳар йили, Тошкент шаҳрида эса биринчи марта ўтказилмоқда.
МОПДММ делегациясига БМТ бош котибининг махсус вакили, марказ раҳбари Наталя Герман бошчилик қилди.
Тадбирда Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари Ержан Ашикбаев, Музаффар Ҳусейнзода, Вепа Хаджиев ва Наҳид Эсар иштирок этди.
Сессия йиғилишлар давомида минтақавий сиёсий ва хавфсизликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, Марказий Осиё мамлакатларига таъсир қиладиган воқеалар ва тенденциялар, Афғонистон билан ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, МОПДММнинг жорий йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди ҳамда 2020 йилга ҳамкорлик режалари белгилаб олинди.
Мавзуга оид
18:06
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
19:35 / 05.07.2026
Ўзбекистон авиаюк ташиш суръатлари бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди - ОАВ
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
18:47 / 18.06.2026