Жамият | 09:32 / 16.12.2019
13754
2 дақиқада ўқилади

Танишини ижтимоий тармоқларда шарманда қилиш билан қўрқитиб, товламачилик содир этган шахс ушланди

2019 йил 8 декабрь куни 25 ёшли О. Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, у 2019 йил август ойларида “Одноклассники” ижтимоий тармоғида 21 ёшли Р.А. исмли шахс билан танишиб ўзаро учрашиб юрганлигини, Р.А. уни шарманда қилувчи маълумотларни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 1.700 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

2019 йил 8 декабрь куни соат 18:00да Паст Дарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.А. сўралган пулларнинг бир қисми, яъни 600 АҚШ долларини олаётганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов жараёнида Р.А.га айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид