АҚШда 40 йил аввал журналист аёлни ўлдирган жиноятчи топилди
АҚШ полицияси 40 йил аввал ёш журналист аёлни ўлдирган шахсни ДНК таҳлили ёрдамида аниқлай олди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 21 ёшли Хелен Прушински исмли журналист Колорадо штатида ўғирланиб, ўлдириб кетилган. Унинг жасади 1980 йил 16 январда жинсий зўравонлик излари билан аниқланган. Журналист бўлишни истаган қиз ўлдирилишидан икки ҳафта олдин Денверга маҳаллий радиостанцияда тажриба орттириш учун кўчиб келган.
Терговчиларда ўшанда қотилни топиш учун ҳеч қандай илмоқ бўлмаган. Жиноятни фош қилишга қурбон танасида топилган биологик материал намуналарини таҳлил қилишнинг замонавий технологиялари ёрдам берди.
Қизнинг ўлдирилишида гумон қилиниб Флорида штатида яшовчи 62 ёшли ҳайдовчи Жеймс Кертис Клэнтон ҳибсга олинди. У Колорадога етказилиб, 16 декабрда суд олдида жавоб беришни бошлаган.
Охирги вақтда АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари генетик тестлар эвазига бир неча ўн йиллар аввал содир этилган жиноятларни фош қилишга муваффақ бўлишмоқда.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024