Фан-техника | 21:20 / 17.12.2019
14477
1 дақиқада ўқилади

Ўн йилликнинг энг кўп юклаб олинган дастурлари рейтинги эълон қилинди  

App Annie компанияси таҳлилчилари фойдаланувчилар орасида қайси дастурлар ва ўйинлар 2010-2019 йиллар давомида энг талабгир бўлганини аниқлашди. Ўн йиллик натижаларига кўра, бу борада мессенжерлар етакчилик қилмоқда.

Энг кўп юкланувчи дастурлар рўйхатида Facebook, Facebook Messenger ва WhatsApp дастурлари етакчилик қилмоқда. Рўйхатнинг юқори бешталигидан Instagram ва Snapchat дастурлари ҳам жой олган.

Ўн йилликнинг энг оммабоп ўйини Subway Surfers бўлган. Бу борада 2-ўринни Candy Crush Saga, 3-ўринни Temple Run 2 дастурлари эгаллаган. Етакчи бешталикдан My Talking Tom ва Clash of Clans ўйинлари ҳам жой олган.

Шунингдек, энг сердаромад дастурлар рейтинги ҳам тузилган. Унда Netflix стриминг хизмати етакчилик қилмоқда. 2-ўринни танишувлар дастури Tinder, 3-ўринни Pandora Music эгаллаган.

Мавзуга оид