Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда амалдорларга Мах давлат мессенжерига ўтиш учун бир ой вақт берилди
«Ведомости» газетаси манбаларига кўра, ҳокимият органлари ходимларига Max мессенжерида аккаунт яратиш ва энг кеч ёз охиригача ундан ўз ишларида фаол фойдаланиш «маслаҳат» берилган.
Россияда ҳокимият органлари ходимларига Max давлат мессенжерида аккаунт яратиш ва ундан ўз ишларида фаол фойдаланиш тавсия этилди. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси турли федерал округларнинг минтақавий маъмуриятига яқин саккиз манбасига таяниб хабар берди. «Айрим ҳудудларда мансабдор шахсларга 1 августгача, қаердадир ёз охиригача аккаунт очиш тавсия қилинган. Кўпчилик ўз иш тезлигига амал қилади», дейилади мақолада.
Губернаторлар, минтақавий ҳукуматлари аъзолари, сайлов комиссиялари раҳбарлари, сенаторлар, Давлат думаси депутатлари, парламент аъзолари, мэрлар ва бошқа ҳукумат амалдорларига давлат мессенжерини ўрнатиш тавсия этилди, дейди манбалардан бири. Бошқасига кўра, барча даражадаги минтақавий ва муниципал амалдорлар Max'га ўтиши керак. Яна бир манбанинг хабар беришича, келажакда вилоятдаги Max фойдаланувчилари сони ҳокимлар KPI рўйхатига мезон сифатида киритилади.
Хизматлари аллақачон шундай ўтишни амалга оширган биринчи Россия ҳудуди — Санкт-Петербург, деб таъкидлайди «Ведомости». Шундай қилиб, Max'да «Служба 112 Санкт-Петербурга» ва "Информационно-справочная служба Санкт-Петербурга "122" аккаунтлари яратилди.
Россия Федерациясининг олти вилоятидаги таълим муассасалари 1 сентябрдан Max давлат мессенжерида мулоқотга ўтади. Тажрибавий лойиҳага Татаристон, Мари Эл ва Олтой республикалари, шунингдек, Ханти-Мансийск автоном округи, Владимир ва Твер вилоятлари киради, деб ёзади «Коммерсант» газетаси.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025