Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IT’га қизиқувчи қизлар учун менторлик дастури эълон қилинди: унда грант ютиш имконияти бор
Дастур мутлақо бепул ва унда 15–22 ёшли қизлар иштирок этиши мумкин. Ҳар бири 50 миллион сўмлик учта грант ажратилади. Лойиҳада иштирок этиш шартлари ва ариза топшириш борасида батафсил мақолада ўқинг.
Фото: blog.cheapism.com
Швейцария элчихонаси ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази ҳамкорликда ICT4Girls лойиҳасининг менторлик дастурини эълон қилди. Бу ҳақда марказ Kun.uz’га маълум қилди.
Лойиҳа иштирокчисига айланувчи 10 қиз ментор билан ишлаб, IT-ечим ишлаб чиқиш имкониятини қўлга киритади.
Лойиҳа иштирокчилари дастур якунида ўзларининг IT-маҳсулотларини молиялаштириш учун грант ютиб олишлари мумкин.
4 ойлик дастурда IT йўналишида ўрта даражадаги билим ва кўникмаларга эга 15-22 ёшдаги қизлар иштирок эта олади.
Курс давомида ҳар битта қиз ўзининг ментори билан онлайн/офлайн тарзда 12 марта учрашади.
Шунингдек, ушбу менторлик дастурида 50 миллион сўмдан учта грант ажратилган.
Дастурга қабул 2021 йил 12 декабргача давом этади.
Ариза тўлдириш учун қуйидаги QR-code ёки ушбу ҳаволадан фойдаланиш мумкин.

Инновация, технология ва стратегия марказининг хабарига кўра, IT’га энди кириб келаётган қизлар учун эса тез орада бошқа дастурлар учун қабул бошланади.
Мавзуга оид
09:22 / 11.04.2026
Энг яхши ихтиро ва дастурлар учун танловлар ташкил этилади
09:43 / 04.04.2026
Ўзбекистонда IT бизнес очган давлатлар рейтинги эълон қилинди
20:03 / 25.03.2026
Enterprise Uzbekistan учун махсус ҳуқуқий режим 2100 йилгача амал қилади
18:59 / 06.03.2026