Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Влогер самолётдаги нархи 68 минг долларлик жой қандай бўлишини намойиш қилди
Америкалик режиссёр ва влогер Кейси Нейстат Etihad авиакомпаниясининг А380 самолётидаги The Residence апартаменти қандай эканлигини намойиш қилди. Лавҳа унинг YouTube-каналига жойлаштирилган.
Бундай жой учун чипта нархи 68 минг доллар туради. Йўловчи ушбу нарх эвазига меҳмонхона, ётоқхона ва ювиниш хонасига эга бўлади.
Лавҳадан маълум бўлишича, Нейстат Абу-Дабидан Нью-Йоркка учаётган авиалайнерга чиққан. У дастлаб салқинлатувчи ичимликлар солинган йиғма жавонли диван ва телевизор билан жиҳозланган хонада бўлади.
Кейин эса ётоқхона намойиш этилади. Бу хонада ҳам телевизор ва икки кишилик ётоқ жойи бор.
Чўмилиш хонасида 10 дақиқа давомида илиқ сувда чўмилиши мумкин. Йўловчи чўмилиб бўлганидан сўнг унга оппоқ халат таклиф этилади.
Нейстат лавҳа ниҳоясида тўрт хил таомдан иборат тушликни тановул қилади.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026