Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиклаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият лицензияловчи орган томонидан лицензияланади.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш объектни:
консервациялаш; реставрация қилиш; таъмирлаш; замонавий фойдаланишга мослаштириш; тиклаш ишларига нисбатан татбиқ этилади.
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш:
археология ёдгорлигида археология тадқиқотларини олиб бориш ва археология ёдгорлигини тегишли рухсатномага эга бўлган археолог томонидан бирламчи консервация қилиш ишларига;
монументал санъат ёдгорликларини консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш ва янгидан яратиш ишларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026