Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Волгоградда ичида 36 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус “Камаз” билан тўқнашиб кетди
21 декабрь куни Волгоград вилоятининг Чернишковский туманида “Мерcедес-Бенц” русумли автобус ва “КамАЗ” русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Краснодар шаҳридан Ўзбекистонга йўл олган автобусда 41 йўловчи бўлган, улардан 36 нафари Ўзбекистон фуқаролари.
Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун туман касалхонасига етказилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар йўқ.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва тегишли муассасалар билан алоқа ўрнатди.




Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон, Ингушия, Кабарда-Балкария, Қорачой Черкасия, Чеченистон, Шимолий Осетия Республикалари, Ставропол ўлкаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея, Қалмоқ Республикалари, Краснодар ўлкаси, Астрахан, Волгоград, Ростов вилоятлари) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ростов-Дон шаҳридаги мамлакатимиз бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-863-285-50-57.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026