Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайлов қонунчилигини бузган фуқароларнинг берган овози ҳисобга олинадими?
Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов сайлов кунида ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга овоз бериш имконияти тақдим этилиши масаласига ойдинлик киритди.
«Агар фуқаро ҳуқуқбузарлик содир қилса, тегишли тартибда расмийлаштирилади, лекин албатта сайловда қатнашиб, овоз беришга имкон берилади.
Ҳар бир ҳолатда конкрет вазиятдан келиб чиқилади. Фуқароларга албатта имконият берилади, бу тўғрида топшириқ берилган. Сайлов жараёни эрталабки 8дан кечки 20гача давом этади, бу вақт ичида бемалол ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш мумкин ёки вазиятга қараб расмийлаштириш ишларини кечиктириб туриш ҳам мумкин. Бу масала индивидуал тартибда ҳал қилинади», – деган Бобожоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазир, шунингдек, сайлов куни жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун жалб этилган ички ишлар ходимларига конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишга имконият берилишини ҳам маълум қилди.
«Ички ишлар ходимларига сайловда қатнашиб, конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишларига имконият берилади. Хизмат фаолиятлари бунинг учун халал бермайди. Навбатчиликда қоладиган ходимларимиз муддатидан олдин овоз беришган. Қолган ходимларимизга кун давомида овоз беришда қатнашишлари учун имконият берамиз.
Бунинг учун муайян вақт ажратилган. Уларга ана шу вақт ичида ўзлари оила аъзолари билан биргаликда сайловларда қатнашишларини тавсия қилганмиз. Бир қисми эрталаб соат саккиздан овоз бериб бўлди. Менинг ўзим ҳам 219-сайлов округида овоз бериб келдим», – деди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026