Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч мингга яқин ўзбекистонлик яшайдиган шаҳар – Квангжудаги сайловдан репортаж
Жанубий Кореяда 22 декабр, якшанба куни тонгги соат 08:00дан бошлаб иккита сайлов участкаси очилди ва сайловчиларни қабул қила бошлади. Овоз бериш жараёнлари 20:00га қадар давом этди.
Kun.uz мухбири Элдор Воҳидовнинг Квангжу шаҳридан хабар қилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ушбу шаҳардаги ваколатхонаси қошида 55-сайлов участкаси ташкил этилган.
Ўтган 1 ой давомида консуллик идораси ходимлари иштирокида Квангжудаги Ўзбекистон фуқаролари билан жонли мулоқот-суҳбатлар ташкил этиб келинди, 12 декабрдан эса чекка ҳудудларда муддатидан илгари сайёр сайловлар ўтказилди. Жумладан, бундай мулоқот ва овоз бериш жараёнлари Мокпо, Чангвон ва Тегу каби шаҳарлардаги завод ишчилари ўртасида ўтказилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжудаги ваколатхонаси раҳбари Алишер Сулаймоновнинг сўзларига кўра, мамлакат жанубидаги бу шаҳарда 3 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси яшайди.
55-сайлов участкаси жойлашган ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш мақсадида консуллик томонидан чиқарилган хат асосида маҳаллий полиция ходимларидан 12 нафари жалб этилган.

![]()





Маълумот учун, ҳафта кунлари давомида ваколатхонага ўз юмушлари билан келадиган фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномаси, иш жойида вақтида берилмаётган ойлик маош, туғилганлик гувоҳномаси ва бошқа масалаларга доир мавзуларда мурожаат қилишади. Идора ҳафтанинг шанба кунидан ташқари 6 кун давомида 09:00дан 18:00га қадар фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида ўтган сайлов жараёнидан ҳам репортаж тақдим этилган эди.


- Сеулдан гапирамиз: Олий Мажлисга сайлов Кореяда қандай ўтди?
- Жанубий Кореядаги ўзбек маҳалласида сайлов: улар янги депутатлардан нима кутмоқда?
Мавзуга оид
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026
АҚШ Киевдан баҳорда президентлик сайловлари ва референдум ўтказишни талаб қилмоқда
16:06 / 09.02.2026