Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада электрга бўлган талаб пастлиги учун атом электростанцияларининг қуввати пасайтирилди
Киев электр энергиясига бўлган талабнинг пастлиги сабабли мамлакатдаги атом электростанциялари генерациясини мажбуран пасайтирди. Бу ҳақда олий раданинг энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Герус маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
Маълумот берилишича, АЭСларнинг қуввати 400 мегаваттга пасайтирилган.
«Сабаб — "яшил" ишлаб чиқарувчиларнинг кўп миқдорда энергия ишлаб чиқариши билан бир вақтда электр энергиясига бўлган паст талаб (илиқ об-ҳаво ва саноатнинг пасайиши)», — деди Герус.
Шу билан бирга у бугунги кунда Россия ва Беларусдан электр энергияси импорт қилинмаётганини айтди.
Украина сентябрда Россиядан электр энергиясининг тижорат импортини тиклаганди. Мазкур импорт 2015 йилда тўхтатиб қўйилганди.
Кейинроқ Украина олий радасининг собиқ депутати Олег Ляшко мамлакат ҳукумати Россиядан электр энергияси сотиб олишни тўхтатиш тўғрисида «сиёсий қарор» қабул қилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026