Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми эълон қилинди
2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 38,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 9,5 млрд АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33,4 фоизга ошган.
Давстатқўм хабарига кўра, ушбу кўрсаткичдан экспорт ҳажми 16,2 млрд АҚШ долларига (ўсиш суръати – 43,3 фоиз) ва импорт ҳажми эса 22 млрд АҚШ долларига (ўсиш суръати – 27,0 фоиз) етди. Ҳисобот даврида 5,7 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо айланмаси қайд этилди.
Ўзбекистон жаҳоннинг 190 га яқин мамлакат билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Республика ташқи савдо айланмасининг дунё давлатлари қаторига нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (19,2 фоиз), Россия Федерациясида (15,2 фоиз), Қозоғистонда (8,4 фоиз), Корея Республикасида (6,6 фоиз), Туркияда (5,9 фоиз), Германияда (2,4 фоиз) ва Қирғизистонда (2,0 фоиз) қайд этилган.
2019 йил январь-ноябрь ойлари якунларига кўра МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳажми 13 млрд АҚШ долларини ташкил қилди ва Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 34,2 фоизга етди.
Қўшни давлатлар билан ижтимоий-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши ўзаро савдо-сотиқ алоқаларига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдонинг қарийб 34,2 фоизи, шундан экспортнинг 34,8 фоизи ва импортнинг 33,7 фоизи қўшни мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.
Бошқа хорижий давлатларнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 65,8 фоизга етиб (25,1 млрд АҚШ доллари) ўтган йилнинг мос давридаги ташқи савдо айланмасига нисбатан 42,0 фоизга ошган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (550,6 млн. АҚШ доллари), Қирғизистон (494,0 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (150,5 млн. АҚШ доллари), Франция (53,5 млн. АҚШ доллари) ва Эрон (9,1 млн. АҚШ доллари). Қолган 15 та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024