Қрим кўпригида темир йўл ҳаракати бошланди. Фоторепортаж
Россия президенти Владимир Путин Қрим кўприги бўйлаб темир йўл ҳаракатини очиб берди. 23 декабрь куни дастлабки поезд Санкт-Петербургдан Севастополга қараб йўлга чиқди.
Владимир Путин Тамандан Керчгача поездда келди
Шундай қилиб, Қрим кўпригида темир йўл ҳаракати очилди
Владимир Путин ва транспорт вазири Евгений Дитрих (чапда) машинист кабинасида
Биринчи «Таврия» йўловчи поезди 23 декабрда Санкт-Петербургдаги Москва вокзалидан Севастополга томон йўлга чиқди
Поезд Севастополга 25 декабрь куни етиб боради. Манзилга етиб боришга 43 соат 25 дақиқа кетади
«Кримский мост» ахборот маркази Қримга борадиган поезднинг йўловчилари 600 кишини ташкил этишини хабар қилди
Поезд учун чипта нархи 2,9 минг рублдан (46,5 доллар) бошланади
Владимир Путин келгуси йилда йўловчилар оқими 14 млн кишини ташкил этишини маълум қилди
Мавзуга оид
19:06 / 23.08.2024
Тошкент ва Москва ўртасида темирйўл қатновлари тикланади
20:14 / 16.08.2024
Қрим кўпригига Америкада ишлаб чиқарилган ATACMS ракеталари ёрдамида ҳужум уюштирилди
18:47 / 05.08.2024
Хитойдан Ўзбекистонга юклар поезд орқали рекорд даражада тез етказилди
18:40 / 15.06.2024