Марказий банк бошқарувининг илк мустақил аъзолари тайинланди
Сенат кенгаши Адҳам Бекмуродов ва Зиёдулло Парпиев номзодларини маъқуллади.
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви аъзолари таркибида ўзгариш рўй берди.
Унга кўра, «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори вазифасини бажарувчи Адҳам Бекмуродов ва Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети амалий математика бўйича магистратура курси раҳбари Зиёдулло Парпиев банк бошқарувининг мустақил аъзолари этиб тайинланди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мазкур икки номзод 24 декабрь куни МБ тақдимномасига асосан Сенат кенгаши томонидан тасдиқланган.
Шунингдек, МБ Ижро аппарати раҳбари Олимжон Эрназаров ва Кредит ташкилотлари преденциал назорат департаменти директори Аброрхўжа Турдиалиев банк бошқаруви таркибидан чиқарилди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк тўғрисидаги қонун ноябрь ойида янги таҳрирда қабул қилинган ва унда регуляторнинг бошқарув аъзолари сони 11 нафардан 9 нафарга қисқартирилиб, улардан 2 нафари мустақил аъзолар бўлиши белгиланган эди.
Бошқарув – Марказий банкнинг олий органи бўлиб, унинг таркибига банк раиси, унинг ўринбосарлари ва икки нафар мустақил аъзо киради.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024