Ernst & Young Ўзбекистонда сармоявий консультант лицензиясини олди
Ernst & Young (EY) компаниясига Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида консультатив хизматлар кўрсатиш учун лицензия берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ушбу лицензия билан EY Ўзбекистон акциядорлик жамиятларига қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи бўйича профессионал маслаҳат бериш, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчиларининг ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда прогноз қилишда иштирок этиш имконини беради.
Бундан ташқари, ташкилот қимматли қоғозлар бозорида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, мижозларнинг ҳисоботларини тайёрлаш имкониятига эга бўлади.
Ernst & Young`га лицензияни Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров 25 декабрь куни Тошкентда, капитал бозорини ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси муҳокама қилинган тадбирда топширди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда сармоя масалалари бўйича консультант лицензиясига эга 40дан ортиқ компаниялар фаолият юритмоқда.
Ernst & Young – Deloitte, KPMG ва PwC`лар қаторида «катта тўртлик»ка кирувчи энг йирик аудиторлик компанияларидан саналади. Ноябрь ойида KPMG ҳам Ўзбекистонда инвестицион консультант лицензиясини олган эди.
Мавзуга оид
20:16 / 03.01.2024
Солиққа тортилмайдиган даромад турлари иккитага кўпайтирилди
15:50 / 04.09.2023
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта ва капитал бозорлари регуляторига айланди
14:42 / 04.09.2023
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Марказий банкка ўтказилмоқда
10:46 / 26.12.2022