Жамият | 18:30 / 25.12.2019
37090
3 дақиқада ўқилади

Фото: Қамчиқда 3та автомобил йўлдан чиқиб кетди

Тошкент вилоятини водий вилоятлари билан боғловчи Қамчиқ довонида бир кунда учта автомобил йўналишдан чиқиб кетиб, йўл четидаги чуқурликларга тушиб кетиши ҳолати кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Жорий йилнинг йил 25 декабрь куни соат 12:40да «Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисмига Наманган вилояти Поп тумани А-373 «Тошкент–Ўш» автомобил йўлининг 247-километрида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Кобалт», «Спарк» ҳамда «Лаcетти» русумли автомашиналар ҳайдовчилари бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетгани тўғрисидаги маълумот келиб тушди. 

Мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Воқеа жойига 11-назорат гуруҳи қутқарувчиси хизматчи Д.Султонов ва «Қамчиқ» навбатчилик масканидан кичик сержант Й.Махметов бошчилигида 5 нафар қутқарувчи «Камаз» русумли махсус автомашинада ҳамда «Шеробод» ЙПХ ходимлари, «Қамчиқавтойўл» ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси махсус техникалари ва ходимлари етиб боришди. Қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситаларининг ҳайдовчи ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилиб, автомашиналар хандақдан чиқарилди. Шундан сўнг, автоэвакуатор ёрдамида «Шеробод» ЙПХ масканининг жарима майдончасига олиб кетилган.   

Бундан ташқари, шу куннинг ўзида, соат 13:00да яна бир йўл транспорт ҳодисаси тўғрисидаги маълумот келиб тушади. Унга кўра, Наманган вилояти Поп тумани А-373 «Тошкент– Ўш» автомобил йўлининг 247-километрида «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб келган «Нексия» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган Қамчиқавтойўл» ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига қарашли «МАН» русумли КДМ (туз-қум сепадиган машина) юк автомашинасининг ортидан келиб урган.

Бунинг натижасида, «Нексия» автомашинасида 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олишган. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт ходимларига топширилган», дейилган вазирлик хабарида. 

Мавзуга оид