Соғлиқни сақлаш вазири: «Тизимимизда коррупцияга оид жуда кўп муаммоларимиз бор»
Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасида соғлиқни сақлаш тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда бош прокурор томонидан соҳага оид кўплаб камчиликлар, аниқ фактлар келтириб ўтилди.
Тадбир якунида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ўз хулосаларини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашди.
«Бугунги тадбир кўплаб камчиликларга йўл қўйганимизни кўрсатди. Олиб бораётган ишларимизда биринчи ўринга коррупцияга қарши курашни қўйишимиз зарур бўлади. Яна бир нарсани аниқ айтишимиз керакки, коррупцияга қарши курашда бизнинг асосларимиз тўғри бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларимизни қайта кўриб чиқиб, инвентаризациядан ўтказишимиз, такомиллаштиришимиз керак. Тизим структурасини қайта кўриб чиқиш ва ички тозалов, аудит, назоратни йўлга қўйишимиз лозим.
Яна бир муҳим масала – коррупцияга шароит яратиб берадиган омиллардан бири бу моддий техник базамиз. Агар бизнинг иш жойимиз таъмирланмаган бўлса, таъмирлаш, жиҳозлаш учун пул тўплаш ҳолатлари ҳам кузатилган. Яхши бинода ишласак, етарли шароит, дори-дармон, реактивлар таъминланса коррупцияга қарши курашиш учун имкон бўларди», деди А.Шодмонов.
Мавзуга оид
19:43 / 09.01.2024
Алишер Шодмонов узоқ муддатли таътилга чиқди
10:26 / 12.08.2023
Алишер Шодмонов вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб қайтди
17:30 / 05.07.2022
“Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири” — Алишер Шодмонов
15:41 / 02.04.2022