Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда автобус пиёдани уриб юборди. Фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган
2019 йил 23 декабрь куни соат 18:10ларда Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1427-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, Шеробод туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган С.Ф. ўзига бириктирилган “ИСУЗИ” русумли автобусни бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқ устидан тўсатдан сакраб ўтган пиёда, Шеробод туманида яшаган, 1960 йилда туғилган Ў.Т.ни уриб юборган.
Натижада пиёда Ў.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
19:55 / 02.07.2026