Бунёдкор кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 1 ёшли қиз вафот этди, 3 киши касалхонага ётқизилди
2019 йил 25 декабрь куни соат 17:00ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи, Чилонзор туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.М. “Ласетти” русумли автомобилини бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, у қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, Тошкент вилояти Янгийул туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли, Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Х.А. бошқарувидаги “ГАЗ-330202” русумли юк ҳамда Учтепа туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиллари билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “ВАЗ-2106” русумли автомобили ҳайдовчиси М.А. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Йўловчилардан бири — қизи А.Д. бўлган. 2019 йилда туғилган А.Д. касалхонага олиб борилганида вафот этган ҳамда йўловчиси Янгийул туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган Н.И. касалхонага ётқизилган. Шунингдек, “Ласетти” русумли автомобили йўловчиси Чилонзор туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Т.Б. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, “ВАЗ-2106” русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси ҳамда “Дамас” русумли автомобилининг йўловчиларига касалхонада амбулатор ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024